Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қўлимда кўп йиллардан бери фойдаланиб келаётган "Ҳафтанома" китобчаси бор. Бу китобча исломий илмлар доирасидами ёки ширкми? Илтимос ёрдам беринг. Ширк бўлса, ёқиб юбораман.
Ношир: Т. Тўрабоев. 10. Ноябр. 1990йили чоп этишга буюрилган. Муқадимасида қуйидагича ёзилган: "Ушбу ҳафтанома Юсуф алайҳисалом таъбирномасидан олинди. Унда инсоннинг кундалик ҳаётида рўй берадиган турмуш ҳодисаларининг таъбири баён қилинган. Рисолада ҳафтанинг ҳар бир кунида рўй берадиган у ёки бу маъиший ходисаларнинг инсон ҳаётига бўлган таъсири астрологиc нуқтаи назардан изоҳланган. " Талаб этилса, ҳар бир саҳифасини расмга олиб жўнатаман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мен бу китобчани кўрганим, билганим йўқ. Аммо сиз ёзган сўзларнинг ўзидан бу ширк ва куфрдан бошқа нарса эмаслиги яққол кўриниб турибди.