Ассалому алейкум! Мен хозир Кареядаман буерда товуқ гўшти қовурамиз лекин бу гўшт халол йўл билан сўйилмаган бу ошхонада фақат товуқ гўшти пиширилади ароқ каби бошқа ичимликлар сотилмайди ва бу ошхонадан фақат карейслар таомланади. Бизнинг буерда ишлашимиз харомми?
– Ва алайкум ассалом! Насроний дини шариати асосида сўйилган товуқлар бўлса, насронийларга пишириб беришингиз жоиз. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!