Шайх ҳазратлари!
Менинг саволим шундан иборатки: Онам вафот этганларида мен 1, 5 ёки 2 ёшда бўлган эканман. Хозирда мен тоғамнинг қулларида ўсиб келмокдаман Аллоҳ у кишини рахматига олган бўлсин менга доимо яхши муносабатта бўладилар. Менинг хақиқий отам хозирда тириклар мени доим кийнаб келган нарса шуки кайси бирларини ота дийишни билмайман? Хаётим шу даражада чигаллашип кетганки. Ўша мени ёшлигимдан катта қилган тоғамнинг хотинлари яъни онамҳам вафот эттилар. Мен тоғамнинг фамилияларида ман, ҳали отам(тоғам) тирик булсаларда мерос тўғрисида ҳар хил гаплар юрипти мен мерошур бўла оламанми юқми (аммо давойимам юк)? Берган саволимда тушинарсиз жойлари ва хатолари бўлса мени манзур тутасиз деган умиттаман. Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сизни боқиб олган тоғангизга фарзанд сифатида меросхўр бўлмайсиз. Насаб бошқа.