Ассалому алайкум! Бизда бир холат юз берди. Компаниямиз чет элга ўқишга юбориш билан шуғулланади. Шартнома асосида мижозлардан хизмат ҳақи олиб ишга киришдик, аммо чет элдаги ҳамкоримиз ишни уддалай олмади ва ўқишга талабалар кира олишмади. Талабалар эса бошқа давлатнинг бир шаҳридан ўқишга яқин жойга кўчиб ўтишди. Иш ўхшамаганидан сўнг уларга ўз ҳақларини қайтариб беришга рози эдик ва ҳалиям розимиз, лекин улар бизга берилган пулдан салкам 2 баробарини сўрашмоқда. Бунга асос қилиб йўқотилган вақтни кўрсатишмоқда, лекин бизнинг шартномада ҳар доим бир хил шарт турган, яъни иш ўхшаса яхши, агарда ўхшамас мижоз томондан қилинган 100% тўлов қайтарилиши керак. Улар эса берсангиз розимиз, бермасангиз бир умр сиздан норозимиз демоқдалар. Шу ҳолатда қандай йўл тутганимиз жоиз? Бировни норози қилиш истагимиз йўқ албатта, лекин бунинг учун истаган суммани талаб қилиши тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Шартномада иш ўхшамаса фақат берилган пўл қайтарилади деб келишилган бўлса ортиқчасини талаб қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!