Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстимнинг тутган йўли

21:18 / 09.12.2022 | Ibrohim | 697

Ассалому алайкум! Бир бизнесмен дўстим сезон сустроқ пайтда иши тўхтаб қолмаслиги учун вариантга машина олади. Масалан 7000$ лик машинани 9000$ га 5ойдан кейин биттада беришга келишиб олади. Келишиши билан машинани сотиб юборади, оборотини қилади ва муддат келганда келишилган суммани беради. Келишувда кечиккан кунлар учун қўшимча фоиз ёки жарима бўлмайди деб келишилган. Дўстимнинг шу тарзда сезонгача етиб олиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни иқтисод тилида таварруқ дейилади. Сурати шуки, пули йўқ инсон бирор буюмни насияга олиб, учинчи бир шахсга арзонроққа нақдга сотиб юборади. Уламолар буни умумий тарзда макруҳ деганлар. Бунга одатланиб олмаслик керак, чунки биз шу ишга одатланган жуда кўп инсонларнинг бирини дўпписини олиб бошқасига кийдирувчи бўлиб қолганларини кўрдик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat