Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлайн савдо

01:46 / 02.02.2022 | Abu AbdurRohman | 1355

Ассаламу алайкум! Ҳозирги кунда онлине савдо ривожланиб кетган интернетга товарларни расимини қўйишади ва шу товарлар ҳақида малумот ва нарҳини ёзишади кўпчилик буюрма асосида ишлашади. масалан: товарни ҳаридор расимини кўради ва у сотувчига шундан менга керак дейди кегин сотувчи у одамга фақат буюрма асосида ишлимиз товарни 50% пулини тўласез 1-2 кун ичида опкеберамиз ёки манзилингизни этсангиз етказиб берамиз дийишади лекн у товар сотувчини мулкида бўмиди ҳаридор пулни яримини берганидан кегин товарни опкеберишади олдиндан пул олинишини сабаби таварни опкегандан кегин омиқомасин диган мақсадда бўлади. шу тарзда савдо қилиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Байънинг асли савдолашилгандан кейин сотувчининг зиммасига сотилган молни топшириш, харидорга эса унинг нархини нақдга келишилган бўлса нақд, насияга келишилган бўлса, муддати келган пайтида тўлаш вожиб бўлади.
Лекин сотувчи савдолашаётган молни кейинроқ беришни шарт қилиши байъ тақозо қилган нарса эмас. Бу шарт фуқаҳолар наздида фосид шарт ҳисобланади. Нархини аввалдан тўлаб молни маълум бир муддатдан кейин қўлга олиш битими фуқаҳолар наздида истижрор савдоси қаторига кириб, бу тузилган битм байъ эмас, балки байъга ваъдалашув ҳисобланади. Савдо битими молни ҳаридорга топширилган вақтда ниҳоясига етган бўлади. Шунга биноан, харидор молни қўлга олмасдан туриб, ўзиники бўлмаган нарсани сотиш, бировга ҳадя қилиш каби молни тасарруф қилиши жоиз эмас.

وَمَنْ بَاعَ عَيْنًا عَلَى أَنْ لَا يُسَلِّمَهُ إلَى رَأْسِ الشَّهْرِ، فَالْبَيْعُ فَاسِدٌ؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ فِي الْمَبِيعِ الْعَيْنِ بَاطِلٌ، فَيَكُونُ شَرْطًا فَاسِدًا، وَهَذَا؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ شُرِعَ تَرْفِيهًا، فَيَلِيقُ بِالدُّيُونِ دُونَ الْأَعْيَانِ.

 Ким муайян бир молни (салам савдосидан ташқари) бир ойгача харидорга топширмасликни шарт қилса, савдо фосид бўлади (чунки нархнинг насияси жоиз) молнинг насияси ботилдир. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat