Ассалому алайкум! Эркак киши ишлашга қодир бўлсаю ишламай уйга ўтирса. Бир икки кун частний ишлаб кейин яна ишламай. Аёлини ишлатиб пулидан бўлиб тўлашга уй олса ва бола чақасини боқса аёл киши. Эркак киши намозхон. Хуллас эркак кишини ташвиши хаммаси аёлни бўйнида бунга шариатимиз кандай қарайди? Бир таниш оиладаги холат бу.
– Ва алайкум ассалом! Оиланинг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб, бундан бош тортса гуноҳкор бўлади. У аёлни кўчада ишлашга мажбурлашга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!