Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат, аёл билан эркак никоҳ ўқитса, сўнг аёлга эр ёқмай қолса, шунда аёл талоқни сўрайдими ёки шундай йўқ бўлиб кeтаверадими?
Ва алайкум ассалом! Талоғини олмаса ўлгунича ўша никоҳига олган эркакнинг хотини ҳисобланади. Бошқа эрга никоҳ орқали турмушга чиқса ҳам, никоҳи боғланмайди. Ҳатто талоғини берган бўлса, ҳайз кўрадиган аёл уч ҳайз миқдори иддасини ўтирмасдан бошқасига эрга тегса ҳам никоҳи боғланмайди. Валлоҳу аълам!