Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гиламга қон тушса

16:17 / 26.05.2023 | Nurmukhammad Bakhodirjonov | 496

Ассалому алайкум! 1. Гиламимизнинг 2та жойига жуда оз қон тушди, у кўринмай кетган. Энди гиламни бутунлай ювиш керакми ё ўша жойларни ювса бўлдими ё ювишимиз шартмасми, нима қилсак бўлади? 2. Масжидга чиқмаслик гуноҳми? Битта одам менга шунақа деди Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларни масжидда ўқиган шунга намозни масжидда ўқимаслик гуноҳ деди, ростдан ҳам шундайми? Шайҳ ҳазратлари намозларни масжидда ўқиганмилар? шуни биласизларми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша қон тегган жойида намоз ўқиб бўлмайди. Ўша жойини ювиб поклаш керак.

2). Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنِ ابْنِ عَبَّاس رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَمِعَ الْمُنَادِيَ فَلَمْ يَمْنَعْهُ مِنِ اتِّبَاعِهِ عُذْرٌ لَمْ تُقْبَلْ مِنْهُ الصَّلَاةُ الَّتِي صَلَّى، قَالُوا: وَمَا الْعُذْرُ؟ قَالَ: خَوْفٌ أَوْ مَرَضٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан 
(намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».
«Узр нимадир?» дейилди.
«Хавф ва беморлик», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги “қабул бўлмайди” лафзи “мукаммал ҳолатда қабул бўлмайди” деганидир. Яъни, бирор узрсиз жамоат билан масжидда адо қилинмаган намоз мукаммал ҳолатда қабул бўлмайди. Фарз адо бўлади, аммо суннати муаккаданинг савобидан маҳрум бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat