Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пахта теримидан вақтидаги хато

22:09 / 18.11.2022 | Janibek | 872

Ассалому алайкум! Таҳминан 2008-2010 йилларда мактабда ўқиб юрган вақтимизда, пахтага укам билан чиқган эдим. Шунда биздан ёши катта юқори синфда ўқувчи бола билан тортишиб қолдик. Уни биздан кучи кўплиги сабабли бизни урган ва уйга йиғлаб қайтганмиз. Аммо терган пахтамизни ўзимиз билан олиб келганмиз. Шу пахтани қандай қайтаришга бошим қотиб турипти. Ўша вақтларда пахта давлатга топширилар эди. 1. Хозир ҳам давлатга тушадиган пахта терими бўлаётган ерни топиб унга пахта қўшиб қўйсам бўладими? 2. Ёки мажбурий теримда ишлаганимиз учун ёпилди деб ҳисобласа ҳам бўладими? (Аммо шу воқеада биз ўзимиз ҳоҳиш билдириб чиқганмиз, лекин кейинги йиллари мажбуран пахтага чиқганмиз)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша сиз ўғирлаган пахтанинг қийматини фақир-мискинларга садақа қилиб юборинг. Тавба ва истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat