Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳтарам Шайх ҳазратлари ўзингиз тушунтиринг!..

00:00 / 19.07.2008 | eski savollar | 3440
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари, сизга битта саволим бор...Менинг бир яқиним бор, у киши пул олиб ёшларни оо'қув даргоҳларига киритади...Биз у кишига бу нарсанинг ҳаром эканлигини қанча тушунтиришга уринмайлик, қанча бу ё'лдан қайтаришга уринмайлик ҳеч иложиси бо'лмаяпти...Айтишларича у пулларни эгаларининг о'злари таклиф қилиб келиб о'злари хоҳишлари билан беришаётганмиш шунинг очун олса бо'лади деяптилар ва бу пулларни менга ХУДО бераяпти деб бемалол шижоат билан ишлаяптилар....Муҳтарам шайх ҳазратлари биз бу кишининг бу ё'лдан то'хташини жудаям истаймиз лекин о'зимизнинг қо'лимиздан келмаяпти...Сиз бу ишнинг шари'атдаги ҳукмми, гуноҳи, ва оқибатлари ҳақида тушунтириш берсангиз иншаАЛЛОҲ та'сирланармидилар....саволим учун олдиндан узр со'райман..жавобиз учун олдиндан раҳмат, АЛЛОҲ сиздан рози бо'лсин....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=анwар линк=топиъ=8452.мсг70531#мсг70531 дате=1216438890]Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари, сизга битта саволим бор...Менинг бир яқиним бор, у киши пул олиб ёшларни оо'қув даргоҳларига киритади...Биз у кишига бу нарсанинг ҳаром эканлигини қанча тушунтиришга уринмайлик, қанча бу ё'лдан қайтаришга уринмайлик ҳеч иложиси бо'лмаяпти...Айтишларича у пулларни эгаларининг о'злари таклиф қилиб келиб о'злари хоҳишлари билан беришаётганмиш шунинг очун олса бо'лади деяптилар ва бу пулларни менга ХУДО бераяпти деб бемалол шижоат билан ишлаяптилар....Муҳтарам шайх ҳазратлари биз бу кишининг бу ё'лдан то'хташини жудаям истаймиз лекин о'зимизнинг қо'лимиздан келмаяпти...Сиз бу ишнинг шари'атдаги ҳукмми, гуноҳи, ва оқибатлари ҳақида тушунтириш берсангиз иншаАЛЛОҲ та'сирланармидилар....саволим учун олдиндан узр со'райман..жавобиз учун олдиндан раҳмат, АЛЛОҲ сиздан рози бо'лсин....- Молиявий олди бердиларда икки тарафнинг розилиги билан бирга муомалага қўйилган нарса ҳам ҳалол бўлиши керак. Сизнинг яқинингизнинг гапига қараганда чўчқанинг гўштини, ароқни ёки ўлимтикнинг гўштини сотиш орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлиши керак. Бу эса мутлақо нотўғридир. У одамнинг қилаётган иши порахўрлик доирасига киради. Бу иш эса ҳаромдир.Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда, ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади. Ушбу ҳаром ишни қилганлари учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.Бошқа бир ривоятда порага воситачи бўлганни ҳам, дейилган.Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам.-

Топ рейтинг www.uz Openstat