Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Моида сурасининг 44-ояти тафсири

20:00 / 23.11.2021 | Abror Muxtor | 1727

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло Моида сурасининг 44-оятида ,,Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир." дея марҳамат қилган. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ,,Бу оятдаги куфрдан мурод кичик куфр" деб тафсир қилган эканлар.Муфассирлар бу оятни яна қуйидагича тафсир қилган эканлар: ,, Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, у (кичик куфр) гуноҳи кабира қилган бўлади. Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритиш вожибдир. Ким Аллоҳ нозил қилмаган нарса ила ҳукм юритиш жоиз деб эътиқод қилса катта куфрни қилган бўлади." Лекин, Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу очарчилик йиллари ўғрини қўлини кесмаган. Бу оятнинг тафсири ва Умар разияллоҳу анҳуни қилган ишларини қандай мувофиқлаштирамиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўпчилик уламоларимиз таъкидлашларича ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғрининг қўлини кесиш ҳукмини ҳам вақтинча тўхтатганлар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига Музайна қабиласидан бировнинг туясини ўғирлаганлари учун бир неча йигитни ушлаб олиб келдилар. Ҳазрати Умар уларнинг қўлини кесишга амр қилдилар. Шунда баъзилари, бу йигитлар Ибн Ҳотиб ибн Балтаъа исмли кишининг йигитлари эканини, хўжайинлари уларга овқат бермаганидан туя ўғирлаб сўйиб ейишга мажбур бўлганларини айтдилар. Ҳазрати Умар ҳукмни дарҳол бекор қилдилар. Хўжайинни чақириб келиб, койидилар ва ўғирланган туянинг баҳосини икки баробар тўлашга амр қилдилар. Шундан кейин ҳозирча ўғрининг қўлини кесмай туриш ҳақида фармон чиқардилар.
Баъзи кишилар бу ишни шариатнинг ҳукмини вақтинча бекор қилиш деб атайдилар. Аслида эса бу иш шариатнинг ҳукмини ўз ўрнида ишлатишдир.
Ислом жамияти ўз аъзоларининг ижтимоий таъминотларини яхшилаб йўлга қўяди. Аввало, ночор кишиларнинг нафақасини яқин қариндошларига Аллоҳнинг олдидаги диний бурч сифатида вожиб қилади. Ота фарзандларига, эр хотинига, ака укаларига, фарзанд ота-онасига ва ҳоказо нафақа бериши шарт. Яъни, бой қариндошлар ночорларига нафақа беришлари вожиб. Ихтиёрлари билан беришмаса, қози ҳукм чиқариб, мажбур қилади.
Ночор инсоннинг яқин қариндоши бўлмаса, унга давлат ёрдам беради, бой мусулмонлар нафақа беради. Иш берувчи ишчига нафақа беради ва ҳоказо. Агар бу чоралар қўлланмаган бўлса, ўғрилик содир этилса, қўлини кесишга ҳукм чиқаришга давлат ҳақли бўла олмайди.
 Худди шунинг учун очлик йилида давлат одамларни таъминлай олмай қолганда, шариат руҳини дақиқ нуқталаригача тушунган халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шариатнинг ҳукмига биноан вақтинча ўғрининг қўлини кесмай туришни жорий қилдилар. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat