Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда бошни қимирлатиш

20:10 / 23.11.2021 | Ҳамза | 983

Ассалому алайкум! Ишхонамиздаги бир киши намоз ўқиганда доим бошини пастга ва баландга қимирлатиб туради. Буни намозга зарари йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ عَنِ الْاِلْتِفَاتِ فِي الصَّلَاةِ، فَقَالَهُوَ اخْتِلَاسٌ يَخْتَلِسُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ صَلَاةِ الْعَبْدِ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир», дедилар».
Намозда киши узрсиз бошини уёқ-буёққа қаратса намозининг ажри камаяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat