Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо бўлиб қолмайдими

21:00 / 23.11.2021 | A'zamiy | 1172

Ассаламу алайкум! Мен дадамдан маълум бир муддатга қарз олиб, олган қарзимни бир танишим билан қиладиган бизнесимиз учун йўналтирмоқчиман мендан маблағ, танишимдан эса мехнат (фойда келишив асосида бўлинади) шундан менга келадиган фойдани оилам учун ишлатсам, албатта оиламга қилган сарф харажатимдан дадамгаям наф тегади яъни ўғлим топаётган пулингдан менгаям бер(албатта берган қарзидан фоизни нийят қилмаган холатда у сиз хам ўғил сифатида бошқа шаклда пул топсам хам ота-онам учун сарф қиламан-ку) ёки рўзғорга ул бул олиб кел деса, мен олиб келсам ёки ўғил сифатида дадамга пул керак бўлиб қолса берсам, рибога кириб қолмайдими агар дадамга пул бермасам-у дадам ёки онам рўзғорга ул бул олиб кел деса ошани олиб келсам-чи? Буни ҳукми қандай агар бундай қилсам рибо бўлиб қолса қандай ҳалол йўлни кўрсата оласизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одатда фарзандлар ота-онасига қилинадиган харажатлардан бўлса, зарари йўқ. Агар ҳақдор ота берган пулига фойда сўраса ёки одатда фарзандлар отасига берадигандан ортиқча нарса талаб қилса, асло жоиз бўлмайди. Бир нарсани билиш лозим, ота ва фарзанд орасида гар рибога асосланган муомала қилинса, рибовий муомала бўлади.  

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَجْزِي وَلَدٌ وَالِدَهُ إِلَّا أَنْ يَجِدَهُ مَمْلُوكًا فَيَشْتَرِيَهُ فَيُعْتِقَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарзанд ўз волидини қул ҳолида кўриб, сотиб олиб, озод қилсагина уни
(ҳаққини) адо этган бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ота‑онанинг фарзанд учун қилган меҳнатларини мукофотлаш, уларнинг ҳаққини адо қилиш жуда қийин иш эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз. Фарзанд бу дунёда ҳар қанча уринса ҳам, бу ишни бажариб, охирига етказа олиши қийин.
Мабодо, ота ёки она бировнинг қўлида қул ёки чўри бўлиб турган бўлса-ю, фарзанд уларни эгасидан сотиб олиб, қулликдан озод қилсагина, мазкур ҳақни адо қилди, дейиш жоиз экан.
Шундай экан, сиз аввало отангизни ҳаққини маромида адо қилиб қўйинг. Шундан сўнг “Энди бераётганларим улар учун рибо бўлиб қолмасмикин” деган масалага ўтсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat