Ассалом алайкум! Яқинда бир дўстимнинг тўйи бўлди. Никоҳ ўқилётганда мен ҳам гувоҳ сифатида қатнашдим. Мендан ташқари яна бир киши ва домла бор эдилар. Жуда шовқин суронлиги ва масофа узоқлиги учун келиннинг розиман деган сўзини яхши эшитмадим. Жуда паст овозда ҳа деганга ўхшади. Домла 3 марта баландроқ гапир десалар ҳам барибир баланд гапирмади. Лекин домла ва ёнимдаги гувоҳ яхши эшитди. Шу никоҳ дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Келин розиман деган бўлса дуруст. Валлоҳу аълам!