Ассалому алайкум! Мен рассияда намозга кўпроқ азон чақирмайман. Шерикларимни ҳидоятга чақираман албатта. Улар ҳам иншоолоҳ инсоф кириб намоз ўқиймиз дейишади. Эрталаб улар уйғониб қолмасин ачиқи келмасин деб чақирмайман. Чунки сезганман ачиғи келганини. Ишдаям фарзларини ўқиб қолган суннатлат қолади. Қазоларини ўқиб бераман деб ният қиламану аммо ўқиёлмаяпман. Кийимларим шу иш кийимда ўқийман чанг, раствор, занг сал қоқаманда ўқийман. Шубҳа уйгонди менда. Энди қандай қилсам тўғри бўлади. Ниятим тўғри бўлса мен ҳидоятга эришаман деб ўйлайман. Шу ишларим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Кийим нажосатдан пок бўлса, намоз дуруст бўлади. Васвасага тушманг. Валлоҳу аълам!