Агар қунут дуосини ўқиш эсидан чиқиб рукуъ қилиб қўйса, уни ўқиш учун яна орқага қайтмайди ва рукуъда ҳам бу дуони ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида ўнг томонига салом бергач, саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини қилади. Агар Фотиҳадан кейинги зам сура билан қунут дуосини эсдан чиқариб, рукуъга борган бўлса, у қиёмга зам сура билан қунутни ўқиш учун қайтади. Сўнг яна рукуъ қилиб намозини давом эттиради, намоз охирида эса саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини қилади. Батафсил маълумот: www.hilol.uz/jurnal/1435_1.pdf