Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақидаги саволларим

18:55 / 29.11.2021 | Yulduz | 1291

Ассаламу алайкум! 1. Мен турмуш ўртоғим билан никоҳланишимиздан олдин менга номаҳрам бўла туриб "агар бундан кейин рўмолингни ечсанг талоқсан" деганлар. Никоҳимизни бу сўзни айтганларидан 2-3 соат ўтиб кейин ўқитганмиз тўйимиз эса 17 кундан кейин бўлган. Мен тўйгача қизлик уйимда ювиниш учун, уҳлаш учун ва базида кўчага чиққанда рўмолимни ечар эдим. Бу ҳолатда рўмолимни ечганим учун талоқ тушадими. Ахир у сўзни айтаётканларида менга номаҳрам бўлганлар никоҳимиз йўқ эди? 2. Алҳамдулиллаҳ жуда яхши эр-ҳотинмиз бир биримизни яхши кўрамиз ҳазил ҳузул қилиб қувноқ яшаймиз. Баъзида ҳазиллашиб кулиб "кетсанг кетавер болани ташаб кет" деб куладилар (жидди айтмайдилар ҳечам). Ўзларидан қайси нийятда айтасиз ичизда талоқи нийят қилмайсизми деб сўрасам "бўлар бўмас ҳаёллар билан бошимни қотирма онаси" дедилар. Шундай ҳазил ҳузул қилиб гаплашсак талоқ тушиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тушмаган.

2). Бу масалада ҳазиллашмаслик керак. Ниятига боғлиқ. Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Нияти талоқ бўлмаса тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat