Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳажжомликни касб қилиб олиш жоизми?

18:45 / 29.11.2021 | Muhammad | 1138

Ассалому алайкум! Ҳажжомликни ўзи билангина тирикчилик қилаётган одамнинг қилаётган иши ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Ибн Аббос, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳажжом қандоқ ҳам яхши банда, қонни кетказади, қуйилганни енгиллаштиради ва кўзни равшанлаштиради», деганлар», деди».
Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, қайси бир фаришталар тўпи олдидан ўтсалар, қон олдиришни лозим тут», дедилар».
Иккисини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятдаги янгича маъно қон олишни касб қилиб даромад топиш, ўзи ва оиласи учун хос табиб — қон олувчи ихтиёр қилиш жоизлигидир.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қон олишни касб қилиб олган шахс— ҳажжом ҳақида яхши сўзлар айтганларидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қон олиш туфайли етадиган фойдалардан учтасини зикр қилганлар:
1. «Қонни кетказади», яъни, қон олиш орқали бемордаги хасталикка сабаб бўлаётган қон чиқиб кетади.
2. «Қуйилганни енгиллаштиради» қон олдириш даражасида хаста бўлганларнинг кўпларининг қони қуйилиб, қон томирлари қотишиб қолиши маълум. Қон олиш туфайли қолган қон ҳам суюқлашади, томирлар ҳам юмшаб қон айланиш жараёни ўз ҳолига қайтади.
 3. «Кўзни равшанлаштиради» бу ҳолат ҳам тажрибалардан ўтган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat