Ассалому алайкум! Узтозлар, хозирги кундаги энг оғриқли мавзулардан бири қариндош уруғлар муносабати бўляпти. Опа-сингиллар бировни хасми экан, уларни эъзозлаш бизи бурчимиз, лекин арзимас сабаблар билан почча биздан аразлаган бўлса, у ўз аёлига таъсир ўтказиб (яъни опамизга) қариндошлик алоқаларини камайтирса ҳатто уйига борганимиздаям илиқ кутиб олмаса бундай ҳолатда улар билан қандай муомалада бўлишимиз керак? Биз алоқаларимиз узилишини умуман хохламаймиз, лекин улар томонидан совуқ муомилани кўрсангиз қалбиз изтироб чекаркан. Қандай маслахат берасилар, жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳадя қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳадя қилинглар шунда орангизда муҳаббат пайдо бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!