Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйдан қочиб кетайми?

17:35 / 29.11.2021 | Baxrom | 1306

Ассалому алайкум! Отам сомсачи картошка, гўшт, қовоқ, товуқли сомса қиладилар. Яқинда баъзи бир бўйоқ учун ишлатиладиган (малярный кисть) счеткаларни чўчқани тукидан қилади деган. Шундай баъзи кистьларни кўрдим унда озиқ овқат учун ишлатиб бўлмайди хитойда ишлаб чиқарилган деб ёзилган екан. Отамни бундан хабарлари бор эди мен хам янги ишлатса бўладиган синтетик кисть олиб берган эдим қандайдир сабабларга кўра у кистни ташлаб юбордилар энди яна янги кист олдилар у кист хам менимча ўша чўчқани тукидан қилинган кист бўлса керак. Отамга яна айтсам менимча вазиятим оғирлашиб қолади. Акам полиграфияда ишлайди дизайнер сифатида декабр келганда календар, совғалар учун махсус салафанлар устига қорбоболарни безалган арчани суратини туширишади буюртмага табрикномалар ва х.к акам бировни қўлида ишлайди. Бунга сизлар акамни шаръан ножоиз иш қилмасин мазмунида жавоб берган эдингиз. Мени ёши 19да луқмамдан шубха ўтиб харом ейишни хохламайман ижозат берилган миқдорни есам уйда нега кам овқат еяпсан деб жанжал бўлай деяпти. Аллоҳ халол луқмани Кўрсатяапти хозир ноябр акам олиб келган нарсалардан беркиниб еб турибман лекин аксар масаллиқни дадам олиб келадилар овқат хам ўшандан таййорланади. Хуллас жонимга тегди уйдан қочиб чиқиб кетайми шунга маслахатингиз керак уйдагиларга айтсам менимча барибир харом луқма ейишга имоним йўл қўймайди илтимос маслахат беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйдан чиқиб кетманг. Уларни тўғри йўлга чақиринг, ислоҳ қилишга урунинг, ҳалол луқмага қизиқтиринг, ҳаромдан огоҳлантиринг. Отангиз ишлатаётган четка нимадан эканини аниқлаштиринг. Ҳушмуомалалик билан қилинган мурожаатга ҳеч ким эътироз қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat