Ҳадис.Ислом.уз сайтидаги заиф ёки уйдирма ҳадислар китобидаги маълумотларни кўрганмисиз? Улар ростан уйдирма, тўқима ҳадисларми? Бу саволим учун узр. Мен сизни китобларингизни ўқиб, гапларингизни эшитиб, ундан бошқа маълумотларни ҳазм қилишга чўчиб қолганман. Сабаби, авваллари ассосиз гапларга эргашиб ўзимни қийнаб юрганман. Ислом.уз сайтига ишонаман. Фақат шунга аниқлик киритиб берсангиз. Илмсизлик, одобсизлик қилган бўлсам узр.
Бу сайтда уйдирма ва тўқима ҳадислар йўқ. Ўшандоқ ҳадисларни уламолар тўплаб одамларни оголантириш учун алоҳида китоб қилишган. Ўша китоб ҳақида маълумот бор. Биров тўқима ҳадисларни билмоқчи бўлса, ўшанга қарайди. Бу алоҳида илм. Бу сайтда бошқа жойлардаги ҳадислар ҳаммаси ишончли. Сиз бир нарса ҳақида хулоса чиқаришда шошилманг. Қандай қилиб, тўқима ҳадислар борасидаги китобни кўриб, бу сайтдаги ҳамма ҳадислар тўқима экан деган хулоса қилиш мумкин?!