Ассалому алайкум! Мен чет эл компаниясида 500$ ойлик маошга ишлайман. Расман ишга қабул қилинмаганим учун расмий иш жойга эга эмасман. Саволим шуки мен жами даромадим 800$, лекин шу ишлаб топган пулим қарздаримга кетади. Шундай ҳолатда давлат томонидан ажратилаётган бола пулига ариха топширсам бўладими? Даромадим яхши Аллохга шукр, лекин қарзим хам кўпроқ топган пулим кўп қисмини қарзимга бераман. Баъзида оилам учун пул танкислиги бўлиб туради. Оилада онам ва хотиним билан турамиз. Бола пули учун ариза беришга хақлиманми бу пулларни фақат фарзандим учун ишлатаман.
– Ва алайкум ассалом! Давлатнинг бола пули бериш учун қўйган шартларига тушсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!