Ассалому алайкум! Бир танишим иккинчи аёлга уйланган эди бундан биринчи аёлини хабари бор ўзи рози бўлган эди ота онасини хабари йўқ эди шарий никохдан ўтишган закс хужжати йўқ ота онамга пайтини топиб айтаман деб орадан 7 йил ўтди 2 та фарзандли бўлишди 1-аёлидан 3 та фарзанди бор яқинда ота-онаси бундан хабар топди катта жанжал бўлди биринчи аёли айтган гапларидан тонияпти мен рози бўлмаганман дияпти ота онаси ё талоқ қиласан ёки сендай ўғлим йўқ оқ қиламан дияпти танишим талоқ қиладиган хотиним йўқ болаларни етим қилмийман дийапти лекин отасини қистови билан палиция идорасида мен ота онамни танладим жавобингни бердим деди талоқ қилдим демади бу можоро холигача давом этмоқда ота онаси талоқ қиласан бўлмаса оқ қиламан деб оёқ тираб туриб олган сизлардан илтимос бу масалада ечим топишга ёрдам берингизлар қайси йўлни танлаш керак?
– Ва алайкум ассалом! Аёлини талоқ қилиш ота-онага яхшилик қилишга кирмайди. Ажрашиш можароси бўлаётганда “жавобингни бердим” деса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!