Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуёш ботиши

01:16 / 15.10.2021 | nigina abdurasulova | 1646

Ассалому алайкум! Биламизки аср намозининг вақти қуёш ботгунча. Лекин масалан дейлик Шом 17:50 да бўлса, қуёшни таҳминан 17:25 да тоғлар орқасига кираётганини кўраман. Ёки қуёш ботишини Тоғлар орқасига кириши билан ҳисобланмайдими? 2. Қуёш ботаётганда намоз ўқиш макруҳлигини биламан. Яни шом 17:50 кирса, нечидан бошлаб намоз ўқиб бўлмайди? Шу бўйича кўп иккиланаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуёш дарахт, баланд бинолар каби нарсаларнинг ортига ўтганлиги туфайли кўринмай қолгани каби бўлса, шом ўқиш жоиз эмас. Чунки ўша тоғнинг ён томонига ўтсангиз қуёш ботмаган бўлади. 
Агар қуёш тоғнинг ортига ўтиши кўп дарахтларнинг ортига ўтгани каби бўлиб, ёнидан ботмаганлиги билиниб турса, шом вақти кирган бўлмайди. Тоғда турганда ҳам текисликда тургандаги шом вақтидаги ҳолат намоён бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat