Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Росулуллох ман деяпти

03:39 / 04.12.2021 | KamronbekTurgunov | 1493

Ассалому алайкум! Мени бир қаримдошим бор у негадур ўзгариб қолган ўзини Расулуллоҳман деяпти хаттоки Қуръонда мен зикр қилинганман деяпти ва бунга жавобан қаерда Жа ёки Ж харфи билан боғлик оят бўлса мана айтгандимку сизларга деяпти (унинг исми жи харфи билан боғлик исм) Қуръони карим араб тилида эмас форс тилида нозил бўлган деяпти лекин тахоратда нечта фарз бор десангиз билмайди. 3. менга бенамоз бўлиб ўтиш ёзилган деяпти 4. У сизлар Мухаммад алайхисаломни динига этиқод қиласизлар лекин мен Аллоҳни динига этиқод қиламан демоқда у ўзини пайғамбар эмасман тавхидман гўёки мушриклар ёки ахли китоблар уни кўрса ўлар экан. Қўшимча сифатида: У гиёхванд воситалари истемол қилади шу сабабданмикан деб ўйламоқдаман ёки турли хил номақбул марузалардан тасирланганмикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гиёҳвандликдан ёки жинланиб қолишдан бўлади. Тезда уни муолажа қилинглар.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
« ... Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мен-дан кейин набий келмас», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat