Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омонат узук ҳақида

10:59 / 19.06.2014 | Habib | 2294
Мен бу саволни бир одамнинг номидан йўлламоқдаман. Менинг дадам милиция ходими бўлиб ишлар эди. Хизмат кунларининг бирида, дадамнинг олдига бир одам келиб: «мен қамоқхонага кириб кетяпман, қачон чиқишимни билмайман, менда бир узук бор, уни сизга омонатга қолдираман. Қачонки, озодликка чиққанимда сизни ўзим топаман ва узукни менга қайтарасиз деган экан. Лекин у одам ўзини таништирмаган ва манзилини ҳам айтмаган. Орадан бир неча йиллар ўтди, у одам қайтиб келмади. Дадам нафақа ёшига етиб ишдан бўшатилди, ҳамон у одамдан хабар йўқ. Бир ой муқаддам дадам оламдан ўтди. Энди тилло узук мени қўлимда қолди. Дадам топа олмаган бу одамни мен қандай топаман, бирон марта ҳам кўрмаган ва гаплашмаган бўлсам? Саволим: мен бу тилло узукни бирон камбағал одамга эҳсон қилиб беришим мумкинми? Агар вақтлар келиб у одам қайтиб келса-ю, отамни ва узукни сўраса, нима деб жавоб бераман?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Узукни бирон камбағал одамга эҳсон қилиб бериш мумкин. Эгаси келиб исботласа, тўлаб берасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat