Ассалому алайкум! Қатар телеканали ҳамда “МБС гроуп” томонидан ишланган "Умар ал Ҳаттаб" филми ҳақида савол бермоқчи эдим. Ушбу филмни ишлаган режиссёрлар ундаги барча воқеалар ишончли далил, манбаъаларга асосланганини ва ислом оламининг уламолари томонидан маъқуллангани ҳақида такидлашмоқда. Ушбу филмда 4 саҳобалар сиймолари ҳам кўрсатилган. Ушбу филмни кўриш мумкинми? Раҳмат. Аллоҳ хайрли ишларингизда мадад бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Баъзи бир нарсаларнинг ҳам фойдали, ҳам зарарли тарафлари бўлади. Сиз айтган филмда ҳам шундай. Бир тарафдан сийратни ўрганишга ёрдам берса, иккинчи тарафдан инсон хотирасига саҳобалар эсга олинганда рол ўйнаган актёрларнинг сиймоси жойлашиб қолади. Ваҳоланки актёрлар уларнинг жиҳатларидан мингдан бирини ҳам очиб бера олишмайди. Бошқа пайғамбарлар тўғрисида ишланган филмларни эса умуман кўриб бўлмайди. Чунки уларнинг ичида шикр ва куфрга чақирувчи сўзлар бор. Валлоҳу аълам.