Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соқол ҳақида

04:19 / 04.12.2021 | Abdulaziz | 1615

Ассалому алайкум! Мени бир танишим "Агар эркак киши соқолини қиртишлаб олгандан сўнг ойнага қараб, Ана энди чиройли болибман деса (хаттоки ҳаёлида бўлса ҳам) кофир бўлади деди Ўзим институтда ўқиганим сабабли жуда ноқулай вазиятда қолдим. Исломда бу масалага қандай ечим берилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда мутавотир далиллар билан ҳаром қилинган амални ҳалол деса кофир бўлади. Соқол борасида кофир бўлади дейиш мутлақо нотуғри. Инсон ҳаёлида ўтган ўй учун жавобгар бўлмайди. Танишингиз бир ишни ҳаромлигини била туриб уни ҳалолдан устун деб билса диндан чиқади деган қавлни назарда тутиб айтган, лекин нотуғри татбиқ қилган. Сизнинг ҳолатингиз юқоридаги қавлга тушмайди. Мажбурланиш ва зарурат масалаларининг ҳукми бошқадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat