Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазах қилиш

09:38 / 21.07.2016 | Али | 2974

Ассалому алайкум! Ислом динидан бошқа динни  мазах қилишга қандай қаралади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 19-оятида марҳамат қилади : إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ إِلاَّ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ وَمَن يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللّهِ فَإِنَّ اللّهِ سَرِيعُ الْحِسَابِ۝ Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир. Ибодатга сазоворлик ягона Зотга хос бўлганидан кейин дин юритиш ҳам ягона Зотнинг иши бўлиши керак-да. Ўша Зотга сиғиниш, Унинг амрларига бўйсуниб, айтганларини қилиб яшаш услуби ҳам бир хил бўлиши керак. Шу боисдан: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир». Аллоҳнинг ҳузурида Исломдан бошқа дин йўқ. Яҳудий, насроний, буддий ёки яна бошқа ҳар хил динлар Аллоҳнинг ҳузурида эътиборини йўқотган динлардир. Уларга эътиқод ва амал қилганлар беҳуда юрибдилар. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин ақийда ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақийдасидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин шариат ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом шариатидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин дин ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом динидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳга тўлиқ бўйсунишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолога тўлиқ ибодат қилишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таоло кўрсатган йўлдан юришидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ибодатга сазовор ягона Зот деб тан олишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ўзлари устидан ягона қоим турувчи деб тан олишларидир. Мусулмонлардан бошқалар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, ихтилоф қиладилар. Шундай бўлсада Ислом шариати бефойда ишларни қилишдан қайтаради. Қолаверса, Аллоҳ таоло қуйидаги оятида : وَلاَ تَسُبُّواْ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ فَيَسُبُّواْ اللّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِم مَّرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝ Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўк¬мангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур. деб марҳамат қилган. Мушриклар Аллоҳни қўйиб, санам ва бутларга ибодат қиладилар. Ушбу ояти каримада мушрикларнинг ўша бутларини ҳақорат қилмаслик буюрилмоқда. «Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки...» Уларнинг бутларини сўкишдан қайтаришнинг асосий сабаби оятнинг ўзидан англашиляпти: «...билмасдан тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар». Яъни мусулмон киши мушрикнинг санамини сўкса, бундан ғазабланган мушрик ҳам унга жавобан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони таҳқирлаши мумкин. Бу турган гап. Чунки: «Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик». Инсоннинг табиати шундай. Қилаётган амаллари унинг ўзига гўзал ва зийнатли кўринаверади. Ҳатто бутун инсоният қабоҳат деб иттифоқ қилган ишни мақташга сўз топади. Шунингдек, мушрикларга ҳам ўз ширклари жуда ҳам зийнатли бўлиб туюлади. Ана шу эътибордан уларнинг бутлари ҳақоратланган чоғда ғазабланишлари мумкин. Мусулмон одам одобли бўлгани учун ҳам бу ишни қилмаслиги керак. Аллоҳга ҳавола қилиб қўяверса, у ёғини Аллоҳнинг Ўзи билади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Анъом сураси”). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat