Ассалому алайкум! Эр-хотин келиша олмай эр хотинини хомиладор холида уйига олиб бориб ташлаб кетса ва ўзи хамда хотинига тилхат ёздириб олса ўзи учун "ўз хохишимизга кўра ажрашяпмиз" деб, кейинчали судда ажрашиш осон бўлиши учун. Айтингчи, ушбу тилхат орқали хотинига талоқ тушадими? Боиси эр хотини билан ажрашмоқчи, лекин суд орқали ажралишга шошилмаяпти ва талоқини хам бермоқчи эмас. Боиси диний илмга ва маълумотга эга эмас. Фикри бўйича талоқ деган нарсалар шарт эмас, суд орқали ажрашиб қўйса бўлда шу етади. Лекин суд орқали ажрашишга хам шошилмаяптилар. Эр-хотин бирга 1,5 йил яшамаябдилар. Энда фарзандни тўғри тарбияси учун хотин яна бир турмуш қуриш нияти бор. Аммо эр деган на талоқини берса, на суд орқали ажрашса...
– Ва алайкум ассалом! Талоқ лафзи ёки унга далолат қилувчи жумлалар билан талоқ қўймагунча талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!