Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, чуқур ўйланиш ва аламлар билан бир биродарнинг қуйидаги саволини беришга изн бергайсизлар. Ўша биродаримизнинг оталари, оналарини бир неча маротаба қайта-қайта талоқ қилибди. Лекин шунга қарамай ҳали ҳануз ҳеч нарса бўлмагандек эр-хотиндек яшаб келишаётган экан. Қанча гапирмасин аҳвол ўзгармаётган экан. Шуни орқасидан отаси билан жанжаллашиб хам қолган. Нима қилишни билмай боши қотган. У даюс бўлиб қолишдан жуда хам қўрқади. Бундай ҳолатга тушган биродаримизга қандай маслаҳатлар берасиз ва уч талоқни «ўйинчоқ» деб билиб ҳеч нарса бўлмагандек уч талоқ қилинган «хотини» яшаётганлар учун шариатимизда қандай ҳукмлар бор? Эътибор учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бола айтиб қўйиш ҳуқуқигагина эга. Чора кўриш унинг вазифаси эмас. Шунинг учун фарзандларимизга ёшлигидан туриб Қуръон ёдлаттиришимиз, ҳалол-ҳаромни ўргатишимиз шарт. Қуръонни қори ака бўлиш учун ўқилмайди. Илмни домла бўлиш учун ўқилмайди. Барчасини Аллоҳнинг ҳузурида комил мўмин бўлиш учун, покиза ҳаёт кечириш учун оқибат Аллоҳнинг розилигини топиб жаннатга тушиш учун ўқилинади. Валлоҳу аълам!