Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўз тегишидан қутилиш

12:56 / 05.12.2021 | L ) | 1234

Ассалому алайкум! Мени кўз назар деган жудаям ёмон ҳолат бор. Нимани гапирсам шу дарров ёмонлашади кўзим теяди буни аниқ исботини кўп мартта кўриб ишонч ҳосил қилдим. Бундан қутулса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўз тегишига қарши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўқиб дам солардилар. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб:
«Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин» дер ва сўнгра:
«Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоққа паноҳ тилар эди», деганлари «Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга худди мана шу дуо ила паноҳ сўрар эди», деганларидир.
Шу билан бирга, кўз тегишининг олдини олиш ҳам тавсия қилинади. Бунинг учун кўзга яқин жойларни тўсиб юриш маслаҳат берилади.
Имом Бағавий «Шарҳи Сунна» китобида қуйидаги ривоятни келтирган эканлар:
«Усмон розияллоҳу анҳу бир хушсурат болани кўриб қолиб, «Бунга кўз тегмаслиги учун кулдиргичини беркитиб қўйинглар», деди».
Яна кўз тегишининг олдини оладиган нарсалардан бири бирор нарсани кўриб, ажабланган одамнинг «Маа шаа Аллоҳу, лаа қуввата илла биллаҳи», дейишидир.
Ҳишом ибн Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ўзларини ажаблантирадиган бирор нарсани кўрсалар ёки ўз боғларидан бирига кирсалар, «Маа шаа Аллоҳу, лаа қуввата илла биллаҳи», дер эканлар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ўз боғи ила фахрланган кофирга насиҳат қилган банда тилидан:
«Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг» (Каҳф сураси, 39-оят).
Яъни «Эй кофир, сен фахрланаётган боғни сенга Аллоҳ берган. Агар Аллоҳ бермаганида, сенинг қўлингдан ҳеч нарса келмас эди. Шунинг учун боғингга кирсанг «Маа шаа Аллоҳу, лаа қуввата илла биллаҳи» – «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг».
«Бундай дейишинг сенга неъмат берган Зотни тан олишингни ва Унинг қувватига ишонишингни билдиради. Шу билан бирга, бу ожизлигингни ҳам тан олишинг бўлади. Ана шунда сенга Аллоҳ берган неъмат ҳам бардавом бўлади».
 Ушбу оят маъносига биноан, мусулмонлар ўзларини ажаблантирадиган, хурсанд қиладиган бир нарсани кўрсалар ёки эшитсалар, хабар топсалар, кўз тегмасин, деган мақсадда «Маа шаа Аллоҳу, лаа қуввата илла биллаҳи», дейдилар. Бу ҳам мусулмон инсон маданиятининг белгисидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat