Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа ҳақида яна

15:57 / 20.08.2018 | Omatillo Qahhorov | 2799
Ассалому алайкум! Устозлар, ўғлимга атаб қўй сўйиб ақиқа қилмоқчи бўлдим. Бундан хабар топган қайнотам бизникига қўй етаклаб (сўқим деб)келибди. Дадам майли энди шу қўйни сўйиб гўштини меҳмонларга едирамиз дедилар. Мен эса бу сўқим биз учун ҳаром эмасми десам, йўқ бўлаверади деб сўйиб эҳсон қилиб юборди. Энди бу нарса ўғлимга ақақага ўтадими? Умуман бу ҳаромасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало қиз томон сўқим етаклаб келиш одатини йўқ қилиш керак. Чунки бу қиз томон устига юклатилган оғир юк ва зулм ҳисобланади. Бунинг ривожига ҳисса қўшувчилар зулмга ҳисса қўшувчилар бўлишади. Тиланиб олиш эса зулм устига ҳаром амал ҳам ҳисобланади. Ақийқа деб ният қилинган бўлса ўтади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat