Ассалому алайкум! Биз кам таминланган эмасмиз, ўзига тўқ оилага келин болганман, лекин ҳожайинимнинг ойликлари ҳаммаси тўғри қайнотамга тушади, қайнонам ойлигидан бизга бермайди. Бир фарзандимиз бор, унинг эҳтиёжларига ва менга пул керак болиб коп қийналдик, болага каша, смес, памперс, кийим кечак учунгина бир амаллаб пул олиб беролади қайнотамдан, мен учун ҳеч ким пул бермайди, камларимни ўз ота-онамга олдиришга мажбурман 2 йилдан бери. Бола пулига тўғрилашиб келибди, турмуш ўртоғимга бу пул бизга ҳалол бўлмайди биз кам таминланган оила эмасмиз десам дадасидан кўпроқ пул олишга қийналётганини, камларимни ўз онамга олдирганимдан ҳижолатта эканлиги ва вазият яхшилангунча бола пулидан фарзандимизга ва ўзимнинг эҳтиёжларимга ишлатб кейинчалик шу пулни йиғиб савобидан умидвор бўлмасдан эҳсон қилиб юбораман деяпди? Аслида у пулдан мен ҳам ишлатишга ҳаққим йўқ экан, фақат бола учун экан, лекин эрим олган пул зўрға болага етади мен учунмас. Бу вазиятда қандай йўл тутишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаққи йўқ бўла туриб олинса, ҳалол бўлмайди, мабодо олиб қўйилган бўлса, ҳақдорга етказиб бериш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!