Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамнинг беморлиги

09:37 / 04.01.2018 | Oybek | 5459

Ассалому алайкум! Менинг отам хозир беморлар, оёкларида ТРОПМ касаллиги бор экан. Қон оёққа ўтмай 1 оёқларини яқинда кесиб ташлашди. Энди эса 2-оёқларини хам бўғимидан операция қилиш яъни кесиш керак экан. Докторларни айтишича лекин отамни юраклари у операцияни кўтара олмас экан. Шунга нима қилишга хайронмиз, операция қилдирмасак болаларим менга бепарво бўлиб қолди деб хафа бўлиб қолмасмикинлар? Лекин  операцияга маблағимиз бор, фақат докторни гаплари бизни иккилантириб қўйди. Ўзларига айтмаганмиз бу холатни. Ёки шу холатда Аллоҳ берган умрни яшаганлари яхшими? Шунга маслахат берсангизлар? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Отангизни ўзи билан маслаҳатлашиб кўринглар. Албатта мутахассисни ҳам маслаҳатини олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat