Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Ҳазрат сизга саволим шундан иборатки, аҳли аёлим косметолог, яъни инсоннинг юз пардозловчиси бўлиб ишлайди, шу йўсинда эркагу аёлларни ҳам пардозлайди, аммо мен аёлимнинг ишлашига қаршиман, лекин аёлим ота-онаси, акаларининг гапига кириб ишини давом эттирмоқда, устига-устак аёлим намоз ўқимайди, ҳижоб ўрашни истамайди, ҳатто таҳорат, ғуслни ҳам неча маротаба ўргатган бўлсам-да, беэътиборлик билан қарайди. Икки фарзандим бўлишига қарамай хаёлимда бир фикр, қиёмат куни аёлимдан сўралсам, қандай жавоб бераман, ахир маъсул жавобгар-ку. Илтимос, саволимга шахсан ўзингиздан жавоб олишни истар эдим, агар иложи бўлса, албатта. Мендак бир ожиз бандага аҳли билан ажрашиш вожиб эмасми? Маслаҳат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Барча имконларингизни ишга солиб хотинингизга насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга бошлашга ҳаракат қилинг. Бошқа таъсири ўтадиган кишилардан ҳам ёрдам сўранг. Аллоҳдан ёрдам сўраб дуолар қилинг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз. Аллоҳ аёлингизга рушди ҳидоят, инсофу тавфиқ ва тақво ибодат неъматларини ато қилсин! Омийн!