Ассалому алайкум! 11 йил олдин, дадамни ўзи қирғизистонлик аммо яшаш жои Россияда бўлган бир узоқ қариндошимиз бор, у ўша пайтларда 30 ёшда эди, аввал уйланиб фарзандли бўлиб сўнг ажрашиб кетувди, кеин ўзбекистонга дадами олдига келиб уйланмоқчиман менга қиз топилар деди, Сўнг бизни бир қўшнимиз бор эди уни жиянини қариндошимизга тавсия қилдик ва улар учрашиб бир бирини ёқтириб турмуш қуришти, қариндошимизни ўзбекистонда уйи йўқлиги учун бизи уйда тўй қилиб 1 ой бизикида яшади, у қизни сепи оз эди фақат кўрпа тўшак ва 2 кишилик кровать, сўнг 1 ой яшаб улар россияга кетишти, аммо шу сеплари бизни уйда қолди, улар россияга кетиб у ерда аслида у қиз фохишалик билан шуғулланадигон қиз эканини аниқлашди ва улар ажрашишди у қиз ўз уйига қайтди, биз яни дадам эса ўша қариндошимиз билан тескари бўлиб қолдик чунки бундан бизни айблашди. Сунг у қиз отаси билан сепларини олиб кетишга келганда дадам уларни нарсаларини бермаслигини айтиб хайдаб юборди, дадами айтишича биз уларни 1 ой боқтик уйимизда тўй қилишга рухсат бердик шунчун бу нарсаларга хаккимиз бор эмиш, лекин аслида дадам ўша қиз сабабли қариндоши билан тескари бўлиб қолгани учунхам қайтар бермади, лекин дадам у қиз ёмонлигини хаёлига хам келтирмастан олберганди. Ўша қизни шундай қилиб 11 йил ўтди шу билан биз уни нарсаларидан халихам фойдаланамиз. Буларда хаққимиз борми ёки масжидга бериб юборайликми?
– Ва алайкум ассалом! Бу нарсаларда сизларнинг ҳаққингиз йўқ. Масжид бундай шубҳали буюмлар бериладиган жой эмас. Уларни ўз эгасига қайтаринглар. Агар янгисини олиб беришни талаб қилишса, шундай қилиб уларни рози қилинглар. Валлоҳу аълам!