Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа

12:52 / 08.03.2020 | Hasan | 2319

Ассалому алайкум! Ҳозирда Тошкентда университетда ўқийман ва Алҳамдулиллаҳ 5 маҳал намоз ўқийман. Ҳар куни ҳуфтон намозига чиқиб тураман масжидга. Яқинда эшитиб қолдим, жамоатга узрсиз бормаслик жуда ёмон экан. Мен яшаётган жойдан масжид 1.5 километр узоқликда ва 5 маҳал чиқишга вақтим йўқ. Чунки жуда дарсларим кўп, овқат қиламан ҳуллас барча шунга охшаш ишлар. Лекин вақтим бўлди дейиши билан ҳамма намозларга чиқиб тураман. Саволим шуки, бир маҳал чиқишим етарлими? Қолгани учун гуноҳкор бўлмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масжид узоқда бўлса жамоатга чиқмасликка узр бор. Узоқ деб уламолар масжидда(микрофонсиз) айтилган азон эштилмайдиган даражада масофада бўлиш деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat