Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга намозга бориш йўл узунлиги

21:20 / 06.12.2021 | Xusin | 830

Ассалому алайкум! Уйим энг яқин масжиддан 3.5 км узоқда, аммо азон овози микрафонда айтилгани учун бизга хам эшитилади. Саволим масжидга боришим керакми ёки уйда ўкисам хам бўлаверадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта масжидга чиққанингиз афзал. 

عن أبي مُوسى الأشعريِّ رَضِيَ اللهُ عنه، قال: قال النبيُّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم: أعظمُ الناسِ أجرًا في الصَّلاة أبعدُهم فأبعدُهم ممشًى، والذي ينتظرُ الصَّلاةَ حتى يُصلِّيَها مع الإمامِ أعظمُ أجرًا مِن الذي يُصلِّي ثم ينامُ 

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг намозда ажри улуғроғи – узоқроқдан юриб келадиганидир ва намозни имом билан ўқиш учун кутган кишининг ажри намозни ўқиб, сўнг ухлаган кишидан улуғроқдир”, дедилар”. 
Бухорий ривояти. 

عن أبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عنه قال: قال رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم: مَن تطهَّرَ في بيتِه، ثم مَشَى إلى بيتٍ من بيوتِ اللهِ؛ ليقضيَ فريضةً مِن فرائضِ اللهِ، كانتْ خُطواتُه: إحداهما تحطُّ خطيئةً، والأخرى ترفع درجةً 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уйида таҳорат олса, сўнгра Аллоҳнинг байтларидан бир байтга Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо қилиш учун юриб борса, бир қадами гуноҳларини ўчиради, бошқаси эса унинг даражасини кўтаради” дедилар”.
Муслим ривояти.

عن جابرِ بنِ عبدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عنهما، قال: كانتْ دِيارُنا نائيةً عن المسجدِ فأردْنا أن نَبيعَ بُيوتَنا، فنقربَ من المسجدِ، فنهانا رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم، فقال: إنَّ لكم بكلِّ خُطوةٍ درجةً 

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Уйларимиз масжиддан узоқда эди. Уйларимизни сотиб масжидга яқинроқ бўлишни истадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бу ишдан қайтариб: “Сизлар учун ҳар бир (босилган) қадам эвазига даража бор” дедилар.”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишиниинг жамоат ила ўқиган намози унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўп бўлади. Бундоқ бўлишининг сабаби, қачон у яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидга чиқса. Уни масжидга намоздан бошқа нарса чиқармаган бўлса, босган ҳар бир қадимида, албатта, бир даража кўтарилиб, бир гуноҳ ўчирилади. Бас, қачон намоз ўқиса, мадомики намозгоҳида турар экан, агар таҳорати кетмаган бўлса, фаришталар унга саловот айтиб туради.
«Эй, бор Худоё, унга саловот юборгин. Эй, бор Худоё, унга раҳм қилгин», дейдилар. Сизлардан бирингиз мадомики намозга интизор бўлар экан намозда турган ҳисобаланади», дедилар». Бешовлари ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat