Ассалому алайкум! 1. Устозлар рукуда "субхана роббиял азим"ни ва саждада "субҳана роббиял аъла"ни адашиб жуфт айтиб қўйса яъни 4 та 6 та 8 та саждайи саҳф қиладими? 2.Намозда оятларни ўқиётганда бир ҳарфини яхши айтай олмаса ёки бир ҳарфини бошқача талаффус қилса бу намозни ҳукми қандай бўлади? 3.Алҳамдулиллаҳ уйимизда онам ва сийним намоз ўқишади улар менга иқтидо қилишса саф масаласи қандай бўлади? мени орқа томонимда саф тортишадми ёки ўнг томонимданми ёки чап?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки руку ва саждадаги зикрларни тоқ айтиш вожиб амал эмас.
2). Қайси сўзда қандай хато қилганига боғлиқ. Айрим ҳолатларда намоз бузилиши мумкин, айримларида эса бузилмаслиги мумкин. Саволни аниқ қилиб беринг.
3). Эркак имомнинг ёнида туради. Аёллар эркакдан тўла бир саф орқада туришади. Валлоҳу аълам!