Ассалому алайкум! Ҳозирда инстаграмда жуда кўп ҳижобли аёл қизлани расми кўпайган базилари ёлгиз базилар турмуш ўртоғи билан расмга тушиб инстаграмга қўйишган. Уларга этироз билдирсе " ислом ва ҳижоб фойдаси учун ҳижобда қизла ва оилали аёл эри билан бахтли ва чиройли кўриниш мумкунлиги учун кўрсатиб ҳижоб ўраши одамлага чиройли қилиб тушунтириб кўрсатиб бервоммиза диб этишвотти. Ҳижобни бу холатда одамлага реклама қилиш бу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Динимиз ундай йўллар билан ёрдам беришга муҳтож эмас.
Аёл кишининг юзи аврат эмас. Аммо бу юзни доимо барчанинг олдида хоҳлаганича очиб юраверсин дегани эмас. Фитна ўрни бўлса, чиройи билан бошқа эрларни хотинидан совутишидан қўрқилса, юзини улардан беркитиши лозим. Агар бу ишни атайин бошқаларни ўзига ром қилиш учун қилса гуноҳ ёзилиши тайин. Қолаверса кийимни ўта тор, қоматни билдириб турадиган шаклда кийиб олса фитна-устига фитна бўлади. Аёл киши суратга тушиб ижтимоий тармоққа жойлашдан олдин бунинг оқибатини ўйлаб кўрсин. “Ҳижобга тарғиб қилмоқдасан” деб иблис уни тузоққа тушурмасин. Қиёматда ўзининг атрофидаги ёки дунёнинг нариги бурчагидаги таниган-танимаган одамлари унга хусуматчи бўлиб келса, “оиламни сен бузгансан” деб ўз гуноҳларини юклаб кетса ажабланмасин. Валлоҳу аълам!