Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТАРИҚАТ ҲАҚИДА

00:00 / 05.06.2010 | eski savollar | 1921
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲАЗРАТ.ТАРИҚАТ МАСҲОИҲЛАРИ КАРАРОМАТ БО'ЛИБ ҲАР КУНИ БОБМДОД НАМОЗИНИ МАККАДА БОРИБ О'ҚИБ КЭЛАЙМИСҲЛАР СҲУ НАРСА БО'ЛИСҲИ МУМКИНМИ УЙЛАРИ МАККАДАН АНЪҲА УЗОҚ .ЖАВОБ УЪҲУН ОЛДИНДАН РАҲМАТ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тарийқат машойихлари эмас, Аллоҳнинг валийлари каромат соҳиблари бўладилар. Тарийқат машойихларидан камолга етган зотлар валий бўлишлари бор. Уларга Аллоҳ таоло каромат фазлини бериши мумкин. Каромат ҳақида Аҳли Сунна ва ЖАмоа ақийдавий мазҳабимизнинг тушунчаси эса, қуйидагича:АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТЛАРИ Уларнинг кароматларига ва ишончли кишилардан тўғри қилинган ривоятларига ишонамиз. Шарҳ: Уларнинг икроми учун содир бўлган кароматларини тасдиқлаймиз. Аммо Дажжол ва унга ўхшаганларга синов учун берилган одатдан ташқари ишларини тасдиқ қилмаймиз. Шунингдек, улардан адолатли, ишончли йўллар билан собит бўлган ривоятларни тасдиқлаймиз. Ҳар бир жоҳил ва ёлғончи қилган ривоятни эмас. Ёки уларга нисбат берилган Расул ва Набий шаънига лойиқ нарсаларни эмас. Пайғамбардан одатдан ташқари иш содир бўлса, одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишдан ожиз қолсалар, мўъжиза бўлади. Пайғамбардан бошқа, аҳли тақво ва солиҳ одамдан одатдан ташқари иш содир бўлса, каромат бўлади. Нотўғри йўлда юрган одамдан шундоқ иш содир бўлса, сеҳр ёки синов бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat