Ассалому алайкум! Мендан тез-тез дўстларим қарзга пул сўраб келишади. Аввалари уларга берардим. Лекин сўнгги пайтларда улар (ҳаммаси эмас, баъзилари) қарзга олган пулини қайтармайдиган, мен ўзим сўраб талаб қилмасам қайтариб бермайдиган бўлиб қолишган. Энг қизиғи шундаки, бир оз кам таъминланган биродарларимга нисбатан, ўзига тўқ таъминланган дўстларим ҳам пул сўраб, олгандан сўнг ўзини олиб қочиб юрадиган бўлиб қолишган. Шариатимизда қарз сўраб келган одамга рад жавоб берса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Қайтариб бермаслиги гумони ғолиб бўлса, бермаслик жоиз. Валлоҳу аълам!