Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамни исмини ўзгартирганман

14:48 / 12.12.2021 | . | 929

Ассалому алайкум! Мани 11 ёки 12 ёшимда, тоғамнинг фарзандлари бўлмагани учун, боқиб олишган. Паспорт олаётганимда (16ёшда) фамилия ва отамни исми, тоғамнинг исм фамилияларига ўтган, яьни фамилиям тоғамники, отамни исмини тоғамнинг исмларига ўзгартирганман. Яқинда билиб қолдим отанинг исмини (отцество) ўзгартириб бўлмас экан. Ман хазир 48 ёшдаман. Хамма хужжатлар, уй хужжатлари, ишхона ва бошқа хамма жойда "янги фамилия отам"ни исми билан кетган. Болаларим аёлим, хатто келиним хам "янги фамилия" да рўйхатдан ўтишган. Саволим шуки; қайта ўзгартиришим керакми? Отамни исмларичи? Никоҳимда ҳам отамни исмлари эмас, тоғамни исмлари билан сўралганман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тоғангизни пушти камаридан бўлганман деб даво қилмаслигингиз лозим. Тоғангиз ҳам. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг

https://islom.uz/maqola/4029


Топ рейтинг www.uz Openstat