Ассалому алайкум! Намоздан кейин ташаххуд миқдорича ўтириш қандай амалга оширилади? Салом бериб бўлгач жим ўтирадими ёки саломдан кейинги зикрларга кетган вақт кифоями? Ўша вақтида дуо қилса бўладими, намоз бузилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Намоздан кейин эмас, балки намоз ичида охирги қаъдада ташаҳҳуд миқдорича ўтириш фарздир. Бу вақтда жим турмайди, балки ташаҳҳуд ўқийди. Валлоҳу аълам!