Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда ўтказиладиган аноним сўровномада ғолиб бўлиш учун яқинларидан овоз беришларини сўраб илтимос қилиш жоизми? (Мен берилган шарт бўйича изоҳ қолдирдим ва 7 таликка кирдим, улардан битта ғолиб овоз бериш йўли билан аниқланиши керак ва ҳаммасида ғолиб бўлишга бир хил имконият бор бўлса)?
– Ва алайкум ассалом! Сўровнома қоидаларига кўра бу иш таъқиқланмаган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!