Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

17:28 / 12.12.2021 | Бойбобоев.@ | 2203

Ассалому алейкум! Росса ёмон аҳволдаман. менга маслахатиз жудаҳам зарур. Турмуш ўртоғим билан 11 йилдан бери бирга яшаймиз, шу вахт мобайнида жуда кўп урардилар, хўрлардилар, кўп маротаба хиёнат қилиб касаллик юқтириб келадилар. Иккита фарзандим учун барчасига сабр қилдим. Охирги мартта хиёнатларига чидолмай яшамайман талоқимни беринг дедим, бермадилар. Ўшанда унда қасам ичинг. - "Яна хиёнат қилсам 3 талоқсан денг" -дедим, айтмадилар,.... мажбурладим.... Кеин хоп -" Агар яна хиёнат қилсам хотиним эмассан" дэдилар. Мен уларга яна хар доимгидек ишониб уларни кечирдим. Яқинда яна битта ёши катта аёл билан телефонда учрашиб юрганларини овозини ўз қулоқларим билан эшитдим. анчадан бери менга хиёнат қилиб юрган эканлар Энди сизга саволим. Мен ўранганимга 2 йилдан ошди . Ин шаа Аллаҳ намозларимни вақтида ўқишга харакат қилиб келябман. Жаннатдан умидим бор, Менга маслахат беринг: энди ўртамизга талоқ тушганми, никоҳ ўқитишимиз керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хиёнат қилган бўлса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat