Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом ва оила

00:00 / 12.05.2008 | eski savollar | 2114
Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари!Сизни ислом дини ё'лида қилаётган ишларингизга Аллоҳнинг о'зи ажр-мукофотлат берсин. Сиздан бир муҳим масалада маслаҳат олиш учун бугун биринчи марта шу форумга кириб сизга ҳат ёзяпман. Агар сиздан со'раётган нарсам ноо'рин бо'лса олдиндан узр сорайман.Ёшим 21да. Оилада то'нг'ич фарзандман. Ота-онам шу йили куз ойларида мени о'зимнинг тог'амни 16 ёwли қизларига уйлантириwмоқчи. Лекин мен бу нкоҳдан норозиман. Чунки мен қандай қилиб о'з жиянимни аҳли аёлим бо'лишлигини тасаввур қила олмаяпман, умуман бу никоҳдан мен рози эмасман. Лекин ота-онам о'з айтганларидан қолмаяпти. Ҳамма қариндошларга айтиб бо'лганмиз шу қизга уйланишингни, барибир ҳам шу қизга уйланасан деб қо'йишмаяпти. Мен бо'лсам бир яҳwи, ҳалол ва ҳаромни фарқига борадиган, мени яҳши тушунадиган, ҳаётда анча қийинчиликларни боwидан кечирган бир мо'мина қизга ко'нгил қо'йганман. У қизни қаттиқ ҳурмат қиламан. Лекин у қиз мендан 2 ёшга катта. Ота-онамга у қиз ҳақида айтган эдим сен бизни юзимизни ерга қаратдинг, юзимизга оёқ қо'йдинг деб ҳафа бо'лиwяпти. Лекин мен о'з ота-онамни норози қилиwни умуман ҳоҳламайман. Аллоҳни о'зи сақласин! Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари менга маслаҳат беринг, бу вазиятда мен қайси ё'лни тутишим керак. О'з ко'нглимга, ота-онамга қарши бориб о'зим ҳоҳламаган инсонга уйланайми ёки о'зим ёқтирган о'ша қизга уйланишим керакми. Аросатда қолиб кетдим. Илтимос менга маслаҳат беринг. Аллоҳ қилаётган яҳши ишларингизни савобларини ко'пайтириб берсин. Аллоҳ ҳаммамиздан о'зи рози бо'лсин!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозирги пайтда кўп такрорланадиган мушкул вазият. Бундай вақтда шошилмай, етти ўлчаб бир кесиб иш кўриш керак. Иложи борича икки тарафнинг келишувига эришиш керак. Бизнинг мазҳаб бўйича, сизнинг ҳақингиз бор. Аммо ота-онанинг сиздаги ҳаққи ҳам бор. Бунинг устига ота-она оила масаласида тажрибаси бор ва ўз боласига ёмонликни раво кўрмайдиган шахслардир. Иложи борича ота-онани рози қилиб уйланишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat