Ассалому алайкум, Ҳазрат!Менинг бир саволим бор эди. Турмуш ўртоғим 5 маҳал намозни масжидда ўқийдилар. Бизнинг ҳали юрмайдиган фарзандимиз бор. Ўзим ҳомиладорман. Турмуш ўртоғим ишдан асрдан кейин келадилар. Бир оздан сўнг шомга, ундан сўнг хуфтонга кетадилар. Масжид уйимиздан узоқда жойлашган. Йўлга ҳам вақт кетади. Хуллас, улар уйда жуда кам вақт бўладилар. Мен эса ҳомилам ва ҳали бир ёшга тўлмаган фарзандим билан қийналиб қоляпман. Фарзандимни кўтариб юриш менинг соғлиғим ва ҳомилам учун зарарли. Мен қийналаётган бўлсам ҳам, савобдан тўсишдан қўрқиб индолмайман. Шундай вазиятда мен ва турмуш ўртоғим қандай йўл тутганимиз афзал? Илтимос, маслаҳат беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қариндошларнинг қизларидан ёрамчи олсангиз, яхши бўлар деб ўйлайман.